Қурҳони Карим суҳбатида

}إِنَّ هَذَا الْقُرْآنَ يَهْدِي لِلَّتِي هِيَ أَقْوَمُ {
«Албатта бу Қурҳон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

بَلْ لَعَنَهُمْ اللَّهُ بِكُفْرِهِمْ
Йўқ аксинча, куфрлари сабабли уларни  Аллоҳ лаънатлаган.


وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَقَفَّيْنَا مِنْ بَعْدِهِ بِالرُّسُلِ وَآتَيْنَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ الْبَيِّنَاتِ وَأَيَّدْنَاهُ بِرُوحِ الْقُدُسِ أَفَكُلَّمَا جَاءَكُمْ رَسُولٌ بِمَا لَا تَهْوَى أَنفُسُكُمْ اسْتَكْبَرْتُمْ فَفَرِيقًا كَذَّبْتُمْ وَفَرِيقًا تَقْتُلُونَ -87, وَقَالُوا قُلُوبُنَا غُلْفٌ بَلْ لَعَنَهُمْ اللَّهُ بِكُفْرِهِمْ فَقَلِيلًا مَا يُؤْمِنُونَ -88, وَلَمَّا جَاءَهُمْ كِتَابٌ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَهُمْ وَكَانُوا مِنْ قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُوا فَلَمَّا جَاءَهُمْ مَا عَرَفُوا كَفَرُوا بِهِ فَلَعْنَةُ اللَّهِ عَلَى الْكَافِرِينَ -89, بِئْسَمَا اشْتَرَوْا بِهِ أَنفُسَهُمْ أَنْ يَكْفُرُوا بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ بَغْيًا أَنْ يُنَزِّلَ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ عَلَى مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ فَبَاءُوا بِغَضَبٍ عَلَى غَضَبٍ وَلِلْكَافِرِينَ عَذَابٌ مُهِينٌ -90, وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ آمِنُوا بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ قَالُوا نُؤْمِنُ بِمَا أُنزِلَ عَلَيْنَا وَيَكْفُرُونَ بِمَا وَرَاءَهُ وَهُوَ الْحَقُّ مُصَدِّقًا لِمَا مَعَهُمْ قُلْ فَلِمَ تَقْتُلُونَ أَنْبِيَاءَ اللَّهِ مِنْ قَبْلُ إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ -91,
-«Албатта биз Мусога Китоб ато этдик. Ундан кейин ҳам пайғамбарлар юбордик. Исо бинни Мариямга ҳужжатлар бердик ва уни Руҳул Қудс (Жаброил) ила қувватлантирдик. Ҳар қачон бир пайғамбар сизларга ёқмайдиган нарса (оятлар) билан келса, бировини ёлғончи деб, бировини ўлдираверасизларми? «Дилимиз берк», дедилар. Йўқ, Йўқ, аксинча, куфрлари сабабли уларни Аллоҳ лаънатлаган. Бас, камдан-камлари иймон келтирадилар. Қачонки уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларида бор нарсани (Тавротни) тасдиқ этувчи Китоб келганда – ҳолбуки, илгари кофирларга қарши ўша китобдан ёрдам кутардилар – бас, қачонки уларга ўзлари билган нарса келганда унга кофир бўлдилар. Кофирларга Аллохнинг лаънати бўлғай. Аллоҳ бандаларидан хоҳлаган зотга Ўз фазлу карами билан (ваҳий) юборишига қарши чиқиб, Аллоҳ нозил қилган нарсага кофир бўлишлари сабабли улар ўзларини энг ярамас нарсага сотдилар. Бас, ғазаб устига ғазаб билан қайтдилар. Кофирлар учун хор қилувчи азоб бордир. Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага иймон келтиринг», дейилса, «Биз ўзимизга нозил қилинган нарсага иймон келтирамиз», дейдилар ва ундан кейин келган ўзларидаги нарсани (Тавротни) тасдиқ этгувчи ҳақ (китоб)га кофир бўладилар. Айтинг (эй Муҳамдда): «Агар мўмин бўлган бўлсангизлар, нима сабабдан илгари Аллоҳнинг пайғамбарларини ўлдирар эдингизлар?».         [2:87-91]

Бу оятлардан қуйидаги нарсалар маълум бўлади:

  1. Аллоҳ Субҳааҳу Бани Исроилга, уларга инъом этган неъматларни ва уларнинг бу неъматларга шукрона қилмай, куфри неъмат қилганликларини эслатяпти. Чунки Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга Тавротни нозил қилди, сўнгра уларга Мусо алайҳиссалом шариати асосида иш юритувчи пайғамбарларни кетма-кет юборди. Қачонки бир пайғамбар ҳалок бўлса, унинг ортидан бошқа бир пайғамбар келар эди. Исо ибн Марям алайхиссалом замонигача шундай давом этди. Бу оятдаги قفينا сўзининг маъноси, бирининг ортидан бирини қўшиб, кетма-кет юбордик демакдир. Бу худди бир киши бир кишининг ортидан изма-из юрган пайтдаги ҳолатга ўхшайди. Бу сўз аслида القفا сўзидан олинган бўлиб, ортидан келиш, деган маънони англатади. Бу ўринда эса Мусо алайхиссаломдан кейин  Исо алайҳиссалом замонигача Бани Исроилга пайғамбарлар кетма-кет келганликларига далолат қилиш учун келяпти.
  2. Аллоҳ Субҳанаҳу Бани Исроилга шунингдек, Исо алайҳиссаломни уларга пайғамбар қилиб юборганлигини, у кишини аниқ хужжатлар билан ҳамда ўликларни тирилтириш, кўр ва пес касалларини тузатиш ва уйларида сақлайдиган нарсалар хақида хабар бериш каби, у кишининг Аллоҳ томонидан юборилган хақиқий пайғамбар эканлигига далолат қилувчи мўъжизалар билан қўллаб-қувватлаганини ҳам эслатади:

أَنِّي أَخْلُقُ لَكُمْ مِنْ الطِّينِ كَهَيْئَةِ الطَّيْرِ فَأَنفُخُ فِيهِ فَيَكُونُ طَيْرًا بِإِذْنِ اللَّهِ وَأُبْرِئُ الْأَكْمَهَ وَالْأَبْرَصَ وَأُحْيِ الْمَوْتَى بِإِذْنِ اللَّهِ وَأُنَبِّئُكُمْ بِمَا تَأْكُلُونَ وَمَا تَدَّخِرُونَ فِي بُيُوتِكُمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنينَ -49,
- «Мен сизларга лойдан қуш тимсолини ясаб унга пуфласам, у Аллоҳнинг изни-иродаси билан ҳақиқий қуш бўлади. Ва яна кўр, пес касалларини тузата оламан ва Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтираман ҳамда сизларга ейдиган ва уйларингизда сақлайдиган нарсаларингизни айтиб беришга қодирман. Агар мўмин бўлсангизлар, албатта бу ишларда сизлар учун аниқ оят-далиллар бордир».               [3:49]
Шунингдек, Аллоҳ Субҳанаху Исо алайҳиссаломни Руҳул Қудс билан қувватлантирди. Руҳул Қудс эса Жибрил алайҳиссаломдир. Бақара сураси оятидаги أيدنا сўзи «ёрдам бердик» ва «қувватлантирдик», деган маънодадир. أيدك الله сўзи ҳам шу маънода бўлиб, «Аллоҳ сизни қувватлантирсин», демакдир.
روح القدس (Руҳул Қудс) сўзи бир неча маъноларни ўз ичига олган муштарак лафз бўлиб, бу ўринда у Жибрил алайҳиссалом маъносида ёки Исога нозил қилинган Китоб (Инжил) маъносида ёки Исо ўликларни тирилтирган исм маъносида келяпти. القدس сўзи «пок» деган маънони англатади. روح القدس (Руҳул Қудс) эса бу ўринда Жибрил алайҳиссаломдир. Бунга далил ушбу оятдир:

- «Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ айтган эди: «Эй Исо ибн Марям, сенга ва волидангга берган неъматимни, сени Руҳул Қудс (Жаброил) билан қувватлантирганимда одамларга бешикда (гўдаклигингда) ҳам балоғатга етган ҳолингдаги каби сўзлаганингни, сенга китоб-хат ва ҳикмат-илмни, Таврот ва Инжилни билдирганимни ва Менинг изним-ихтиёрим билан кўр ва песларни тузатганингни ва Менинг изним-ихтиёрим билан ўликларни (тирилтириб қабирлардан) чиқарганингни эслагин!».               5:110
Бу ояти карима Руҳул Қудсни ҳам  Инжилни ҳам зикр қилиб ўтди. Шунга кўра Руҳул Қудс Инжилдан бошқа нарсадир. Шунингдек, Аллоҳ Субҳанаҳу бу оятда Руҳул Қудсни лойдан қуш тимсолини ясашдан ва ўликларни тирилтиришдан олдин зикр қилди. Демак Руҳул Қудс Исо алайҳиссалом  ўликларни тирилтиришда фойдаланган исм ҳам эмасдир. Шунга биноан Руҳул Қудс Жибрил алайҳиссалом бўлади.

  1. Шундан сўнг Аллох Субҳанаҳу Бани Исроилнинг тубанликларини ва қалблари қотиб кетганлигини баён қилиб берди. Чунки, ҳар қачон бирор пайғамбар уларга ёқмайдиган нарса (оятлар) билан юборилиб, уларнинг дунёвий манфаатларини рўёбга чиқариб бермайдиган бўлса, бу пайғамбарга эргашишдан кибру-ҳаво қилар эдилар. Шунинг учун ана шу пайғамбарларнинг баъзиларини ўлтирар эдилар, бошқа бирларини эса ёлғончи дер эдилар ёки масҳара қилишиб, ўзларининг диллари берк, қулфланган ҳолда яралганлигини, шунинг учун ана шу пайғамбарнинг сўзига очилмаслигини айтар эдилар. Буларнинг барчаси, яъни, пайғамбарларни ёлғончи дейиш, уларни ўлдириш ва дилларини берк, деб даъво қилишларга сабаб уларнинг кибру-ҳаволари эди.

Аллоҳ бу оятнинг охирида уларнинг «дилларимиз мана шундай берк ҳолатда яратилган», деган даъволари ёлғон эканлигини, аксинча, улар Аллоҳнинг лаънатига учраганликларини ва Унинг раҳматидан қувилиб, йироқ бўлишга лойиқ бўлиб қолганликларини баён қилади. Чунки улар ўз иҳтиёрлари билан Аллоҳга кофир бўлдилар ва билиб туриб Унинг пайғамбарларига иймон келтирмадилар. Улар фақат ўз ҳавойи нафсларига тўғри келадиган озгина нарсагагина иймон келтирадилар, яъни улар Аллоҳ уларнинг ҳолатини сифатлаб берганидек баъзи нарсаларга иймон келтириб, баъзи нарсаларга кофир бўладилар. Чунки улар ўз китобларида келган Росул (С.А.В) нинг сифати ва ундан бошқа баъзи нарсаларни ўз ҳавойи нафсларига тўғри келмагани учун инкор қиладилар.
فَقَلِيلًا مَا يُؤْمِنُونَ -88,
- «Бас, камдан-камлари иймон келтирадилар».            [2:88]
Бу оятдаги ف ҳарфи сабабия маъносида бўлиб, уларнинг лаънатга учраганликлари ва куфрлари сабабини баён қилиш учун келяпти. Чунки улар ўзларига нозил қилинган нарсаларнинг озгинасигагина иймон келтирадилар. ما ҳарфи эса зойида ҳарф бўлиб, ана шу озгина деган маънони таъкидлаш учун келяпти. Дархақиқат Аллоҳ озгина нарсага иймон келтириш ҳақида сўзлаб, унинг куфр эканлигини айтади. Бу эса, ким ўз вақтида нозил қилинган нарсаларнинг барчасига иймон келтирмайдиган бўлса, кофир бўлишини англатади. Чунки Аллох Субҳанаҳу шундай дейди:
بَلْ لَعَنَهُمْ اللَّهُ بِكُفْرِهِمْ فَقَلِيلًا مَا يُؤْمِنُونَ -88,
- «Йўқ, аксинча, куфрлари сабабли уларни Аллоҳ лаънатлаган. Бас камдан-камлари иймон келтирадилар».            [2:88]
Яъни  улар ўзларига нозил қилинган нарсаларнинг барчасига эмас, балки озгина нарсага иймон келтирганликлари учун кофирлар, деб эътибор қилинадилар. Бу оятдаги بل ҳарфи ўзидан олдинги сўзларнинг бекорчи гап эканлигини билдириб, уларни қатъиян рад қилиши учун киргизилган. Шунга кўра:
وَقَالُوا قُلُوبُنَا غُلْفٌ بَلْ لَعَنَهُمْ اللَّهُ بِكُفْرِهِمْ -88,
- «Дилимиз берк» дедилар. Йўқ, аксинча, куфрлари сабабли уларни Аллоҳ лаънатлаган».              [2:88]
деган оят сўзлари Аллоҳ Субҳанаҳу томонидан, яҳудийлар орасидаги «дилимиз берк» деб айтувчи кимсаларнинг каззоб ўта ёлғончи кимсалар эканлигини эълон қилинаётганлигини англатади.

  1. Яҳудийларнинг фасод         ва ифлосликларидан яна бир мисол келтириб Аллоҳ Субҳанаҳу, улар мушриклар билан уришиб қолишган пайтда ўз китоблари саҳифаларида номини топишган пайғамбардан қандай ёрдам кутганликлари ва ўша пайғамбар юборилиши билан унинг тобеъларига айланишиб келгусида мушрикларга қарши қандай иш қилишларини айтиб мушрикларга дўқ-пўписа қилганликлари, лекин Пайғамбаримиз – у кишига Аллоҳнинг салотлари ва саломи бўлсин – уларнинг китобидаги ўз таъриф ва тавсифини тасдиқ этувчи Қуръони Карим билан юборилгач у кишига кофир бўлганликлари, ҳолбуки улар ўзлари ёрдам кутган ва юборилиши ваъда қилинган ўша Пайғамбар Муҳаммад (С.А.В) эканлигини жуда аниқ билганликлари хақида хабар беради:

الَّذِينَ آتَيْنَاهُمْ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءَهُمْ -146,
- «Биз китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) Уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар.(яъни ўзларининг илоҳий китобларида у киши ҳақида ўқиганлар)».             [2:146]
Ана шу куфрлари сабабли улар Аллохнинг лаънатига лойиқ бўлиб қолдилар.
فَلَعْنَةُ اللَّهِ  عَلَى الْكَافِرِينَ -89,
- «Кофирларга Аллохнинг лаънати бўлғай». [2:89]

  1. Улар ҳақ пайғамбар эканлигини ўзлари жуда яхши билишадиган бу Пайғамбарга, бу Пайғамбар ўзларидан чиқмай бошқалардан чиқанлиги учун ҳасад қилишиб ва зулм йўлини тутишиб кофир бўлдилар. Чунки улар бу пайғамбарни ўзларидан, Исҳоқ алайҳиссаломнинг наслидан чиқишини истар эдилар. Улар бу Пайғамбарнинг Исмоил алайҳиссалом наслидан чиққанлигини топишган Тавротда шу Пайғамбар ҳақида келган нарсаларни инкор этишди. Демак улар билиб туриб бу Пайғамбарга кофир бўлдилар. Бу эса ғоятда ёвуз ёмонлик ва хаққа унамасликдир. Бу билан улар ўзларини Аллоҳнинг қаттиқ азобига дучор қилдилар. Бу азоб уларни ҳеч қачон тарк этмайди. Бу азоб хорловчи азобдир, яъни ўз сохибига хору-зорликни келтирадиган,ундан ҳеч ажралмайдиган азобдир. Демак, бу азобга учраган кимса шу азобда абадий қолиб кетади. Бундай азоб эса куфр аҳлига хос бўлган азобдир.

Шунга биноан демак яҳудийлар ўзларини ўзлари Аллоҳнинг азобига дучор қилдилар ва Аллоҳ Ўз Расули (С.А.В) га нозил қилган нарсага, яъни Қуръонга бу Пайғамбар ўз ичларидан чиқмаганлиги учун кофир бўлиш муқобилида (эвазига) ўзларини хорлик қурбонига айлантирдилар. Демак, улар ўзларини куфр ва хорловчи азоб эвазига сотдилар. Бундай савдо, яъни киши ўзини абадул абад жаҳаннам оловида қолиб кетиш азоби бўлган арзимас нархга сотиб юбориши ва қурбон қилиши жуда ярамас, ёмон савдодир. Зеро, фойдали савдо жонни Аллоҳ розилиги ва мангу неъматлар бўлган жаннатлар эвазига бағишлаб юбориладиган савдодир. Аммо кофир яҳудийларнинг бу савдоси зиён келтирувчи,  хорловчи савдодир:
بِئْسَمَا اشْتَرَوْا بِهِ أَنفُسَهُمْ أَنْ يَكْفُرُوا بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ -90,
- «Аллоҳ нозил қилган нарсага кофир бўлишлари сабабли улар ўзларини энг ярамас нарсага сотдилар».               [2:90]
اشتروا به أنفسهم дегани ўзларини сотдилар демакдир. شري ва اشتري феъллари сотиш ва сотиб олиш маъносида келади. Қарийна (ирода қилинган маънога далолат қилувчи белги) эса шу икки маънодан бирини тайин қилиб белгилайди. Шунинг учун энди агар бу феъллар жонга нисбат берилса, масалан, شري نفسه дейилса ўзини сотди деган маънони англатади. Чунки киши шу жоннинг эгасидир. Демак, бу жон бўла туриб уни сотиб олиш дуруст бўлмайди. Аммо агар бу феъллар жон эгасидан бошқага нисбат берилса, масалан, اشتري زيد من عمرو نفسه дейилса, бу сўз «Зайд Амрнинг жонини сотиб олди», деган маънони англатади. Худди шу маъноларга Аллоҳ Суҳанаҳунинг:
وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاةِ اللَّهِ -207,
- «Одамлар орасида Аллоҳ розилиги йўлида ўз жонини берадиган зотлар ҳам бор».    [2:207]
яъни Аллоҳ йўлида ўз жонини сотадиган зотлар ҳам бор, деган сўзи ва:
إِنَّ اللَّهَ اشْتَرَى مِنْ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ بِأَنَّ لَهُمْ الْجَنَّةَ -111,
- «Албатта Аллоҳ, мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди».                    [9:111]
яъни улардан жонларини ва молларини бир жуда улуғ нарх (мукофот) эвазига сотиб олди. Бу улуғ мукофот эса уларни жаннатга дохил қилишидир, деган сўзи ҳам далолат қилади.
فباءوا بغضب علي غضب яъни улар ана шу ёмон қилмишлари натижасида ғазаб устига ғазаб билан қайтдилар, яъни: Мусо алайҳиссалом замонида Аллоҳнинг оятларига кофир бўлганлари сабабли ва Исо алайҳиссаломга кофир бўлганлари сабабли, шунингдек ҳақ пайғамбарлигини била туриб Аллоҳнинг Расули Муҳаммад (С.А.В) га кофир бўлганлари сабабли улар устига қаттиқ ва яна қаттиқ ғазаб бўлди. Натижада, улар устига тушган бу қаттиқ ғазаб уларнинг юриш туришида улардан ажралмайдиган ҳамроҳ бўлиб қолди.

  1. Сўнг Аллоҳ Субҳанаҳу уларнинг ёлғончи кимсалар эканлигини ва айтаётган сўзлари бир-бирига зид эканлигини баён қилади. Чунки агар улардан нима учун Аллоҳ нозил қилган нарсага яъни Қуръон Каримга иймон келтирмайсизлар? - деб сўралса, улар «биз фақат ўзимизга нозил қилинган Тавротгагина иймон келтирамиз», деб жавоб берадилар. Тавротдан кейинги китобга эса иймон келтирмайдилар. Улар бу Қуръон уларнинг китобида Росул (С.А.В) нинг сифати ҳақида зикр қилинган сўзларни тасдиқловчи Китоб эканлигини била туриб иймон келтирмайдилар. Улар ана шу нарсаларни жуда яхши биладилар. Лекин шундай бўлса ҳам улар ҳаққа унамайдилар ва кофир бўладилар. Шунинг учун Аллоҳ уларга қарши ҳужжат барпо қиляпти ва уларнинг نؤمن بما أنزل علينا – «Биз ўзимизга нозил қилинган нарсага иймон келтирамиз», деб айтаётган сўзлари ёлғон эканлигини кўрсатиб беряпти. Чунки улар ўзларига нозил қилинган нарсага ҳам иймон келтирганлари йўқ. Негаки, улар Аллохнинг пайғамбарларини ўлдирдилар. Ҳолбуки, пайғамбарларни ўлдириш уларга нозил қилинган ва ўзлари «иймон келтирдик», деб даъво қилишаётган Тавротда ҳаром қилингандир.

قُلْ فَلِمَ تَقْتُلُونَ أَنْبِيَاءَ اللَّهِ مِنْ قَبْلُ إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ -91,
- «Айтинг (эй Муҳаммад), «Агар мўмин бўлган бўлсангизлар, нима сабабдан илгари Аллоҳнинг пайғамбарларини ўлдирар эдингизлар?».               [2:91]
Бунда эса Аллоҳ Субҳанаҳу томонидан берилган бир баён, яъни яҳудийларнинг Расулуллоҳ (С.А.В) асрида илгари ўтиб кетган ота-боболари изидан юрганликлари ҳақидаги бир баён бор. Демак улар ўзлари даъво қилганларидек ўзларига нозил қилинган Китобга ҳам ва унинг ортидан Аллох томонидан нозил қилинган китоблар (Инжил ва Қуръони Карим)га ҳам иймон келтирмайдилар. (С.А.В)